Нетаньяху: Исроил эҳтимолий зилзилага тайёрланмоқда
Исроил эҳтимолий зилзилага тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли машқларни олиб бормоқда, деб баёнот берди мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяху ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
“Бугун фавқулодда вазиятларга тайёр туриш бўйича вазирликлараро комиссия мажлисини чақирдим. Мажлис кун тартибида юз бериши мумкин бўлган зилзилага тайёргарлик кўриш. Ноябрда аҳолини зилзиладан аввалроқ огоҳлантириш бўйича кенг кўламли машқларни бошлаймиз, хавфли ҳудудларда жойлашган биноларни мустаҳкамлаш устида иш олиб бормоқдамиз”, – деган бош вазир.
“Ишончим комилки, агар тўғри тайёргарликдан ўтсак кўриладиган зарар миқдорини анча пасайтирган бўламиз. Буни қила оламиз ва муваффақиятга эришамиз”, – дейди Исроил ҳукумати раҳбари.