Немис стандартига асосланган касбий таълим ривожланади
Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов Германиянинг “AVESTOS” GmbH компанияси бош директори Клаус Мичел билан учрашди. Мулоқотда Бухоро вилоятида немис стандартига асосланган касбий таълим тизимни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида касбий таълим тизимида ички ва ташқи меҳнат бозори талабларига мос рақобатбардош ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш жараёнларига манфаатдор бошқармаларни жалб қилиш, уларнинг таълим ташкилотлари билан ҳамкорликларини кучайтириш ҳамда биргаликда дуал таълим шаклини кенг жорий этиш масалаларига эътибор қаратилди.


Шунингдек, Германиянинг Жондор политехникуми билан “AVESTOS” GmbH компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорликда тажриба-синов тарзида немис ўқув дастурлари ва технологиялари асосида касбий таълим тизимини жорий қилиш юзасидан амалга ошириладиган ишлар бўйича келишиб олинди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири