Навоийлик фаол тадбиркорлар тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоийда тадбиркорлар куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларига “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов маросим иштирокчиларини сана билан табриклади. Тадбиркорларнинг кейинги йилларда вилоятни ҳар томонлама ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаларини алоҳида эътироф этди.
[gallery-8438]
Тадбирда ушбу мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Бир гуруҳ фаол тадбиркорлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғаларига сазовор бўлди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат),ЎзА