Спорт мактабида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилоятида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда қишлоқ хўжалиги майдонларини табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.
[gallery-28365]
Жумладан, Навоий шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда вилоят спорт бошқармаси тасарруфидаги Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби билан ҳамкорликда махсус-тактик ўқув машқи ташкил этилди.
Унда фавқулодда вазиятлар юзага келганда аҳолини хавфсиз ҳудудга эвакуация қилиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва ёнғинларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмалар мустаҳкамланди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА