“NASA” нинг Марсдаги миссияси якунланмоқда
“NASA” нинг Марсдаги миссияси якуний босқичга кирди.
“Perseverance” тадқиқот лабораторияси Марс орбитасига чиқди ва 18 февралда унинг мазкур сайёра сатҳига қўниши режалаштирилмоқда.
Таъкидланишича, “NASA” муҳандислари лабораториянинг Марсга қўниши бўйича машқ ўтказиб олишган.
Қўниш жараёни агентликнинг YouTube-каналида бевосита трансляция қилинади.
Жезеро кратери старт майдончаси сифатида танланган. Олимлар бу ерда аввал кўл бўлганини тахмин қилмоқда. Мутахассислар шу тахминни ҳам текшириб кўради.