“Нақшбандия кунлари” бошланди
Ўзбекистоннинг Малайзия ва Индонезиядаги элчихоналари, Бухоро вилояти ҳокимлиги, вилоят туризм бошқармаси ҳамда “Grand Atlas Discovery” билан ҳамкорликда жорий йилнинг 5-6-февраль кунлари Нақшбандия тариқатининг олтин силсила пирлари зиёратгоҳлари бўйлаб “Нақшбандия кунлари” зиёрат тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбирга Малайзия, Индонезия, Сингапур, Ҳиндистон, Бруней ва Туркия давлатларидан 150 нафарга яқин диний уламолар, тариқатчилар ташриф буюрди. Меҳмонлар Бухоро темир йўл вокзалида кутиб олинди.


Ташриф Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳини зиёрат қилишдан бошланди. Меҳмонларга Ғиждувонийнинг ҳаёти, ислом дини ривожига қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, зиёрат объектларида яратилган шарт-шароитлар хусусида батафсил сўзлаб берилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда Бухоро маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун энг мақбул манзилга айланиб бормоқда.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири