Намунали ҳарбий оилалар танлови
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жиззах вилояти Зомин туманидаги ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм бўлинмаларида хизмат қилаётган ҳарбий оилалар ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” шиори остида “Намунали ҳарбий оила” кўрик-танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда 12 та намунали оила вакиллари иштирок этди.
[gallery-16742]
Дастлаб иштирокчилар саломлашув шартида шеърий ифодалар, қўшиқ ва рақслар орқали ўзларини таништирган бўлса, иккинчи шартда эса кундалик ҳаётда учраб турган турли ёт иллатлар ҳамда оилавий муаммоларни саҳна чиқишлари, слайдлар ёрдамида намойиш этишди. Шундан сўнг қатнашчиларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳаётий билим-тафаккурлари синовдан ўтказилди. Сўнгги шартда ҳарбий хизматчиларнинг турмуш ўртоқлари турли хуштаъм мевалардан бетакрор карвин тайёрладилар.
Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига асосан, кичик сержант Дилмурод Сатиповлар оиласи фахрли 1-ўринга лойиқ кўрилиб, “Намунали ҳарбий оила” кўрик-танловининг кейинги босқичига йўлланма олди. Иккинчи ўрин III-даражали сержант Музаффар Омоновлар оиласига насиб этди. Учинчи ўринни эса кичик сержант Усмонали Дадабоевлар оиласи қўлга киритди.
Шунингдек, тадбир сўнгида “Ижодкор оила”, “Энг зукко оила” номинациялари бўйича ҳам муносиблар аниқланиб, тадбир якунида ғолиб оилалар ва танлов иштирокчиларига ҳарбий қисм қўмондонлиги ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Жамшид ЁРБЕКОВ(сурат),ЎзА