Наманганда сув полоси бўйича вилоят кубоги ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятидаги Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида 15 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида сув полоси бўйича вилоят кубоги учун беллашувлар ўтказилди.
Беллашувдан кўзланган асосий мақсад ёшлар ўртасида сув полоси спорт турини янада оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, уларнинг спорт маҳоратини юксалтириш ҳамда келгусидаги нуфузли мусобақаларда вилоят шарафини муносиб ҳимоя қила оладиган спортчиларни саралаб олишдан иборат.
[gallery-31034]
Мусобақада вилоятнинг турли ҳудудларидан келган ёш спортчилар жамоалар таркибида майдонга тушиб, ғалаба учун куч синашди. Беллашувлар давомида иштирокчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, техник маҳорати ва жамоавий ўйин кўникмаларини намоён этди. Ҳар бир учрашувда муросасиз кураш, тезкор ҳаракат ва аниқ тактик ёндашув кузатилди.
Сув полоси нафақат жисмоний чидамлилик, балки тезкор қарор қабул қилиш, жамоа билан ҳамжиҳат ҳаракат қилиш ва юқори даражадаги спорт интизомини талаб этади. Шу жиҳатдан мусобақа ёш спортчилар учун тажриба орттириш ва маҳоратини янада оширишда муҳим аҳамият касб этди.
Беллашувлар якунига кўра ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, фаол иштирок этган спортчилар муносиб тақдирланди. Мусобақа ёшлар ўртасида сув спорт турларига қизиқишни ошириш, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва спорт захирасини шакллантиришга хизмат қилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА