Наманганда ўйинчоқлар экспорти кенгаймоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва экспорт ҳажмини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳудудда фаолият юритаётган «Mahliyo Shodlik» масъулияти чекланган жамияти 2024 йилда ташкил этилган. Корхонада бугунги кунда 30 турдаги болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқарилиб, 15 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган.
Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга нафақат ички бозорда, балки хорижда ҳам талаб мавжуд. Айни пайтда ўйинчоқлар Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон бозорларига экспорт қилинмоқда.
[gallery-31578]
Жорий йилда корхона томонидан 30 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот ташқи бозорларга етказиб берилди.
Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш борасидаги ишлар корхонанинг келгусидаги фаолиятида ҳам устувор йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА