Наманганда ободонлаштириш ишлари авжида
Наманган вилоятида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остидаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Наманган вилоятида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остидаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” тамойили асосида вилоятдаги барча 775 та маҳаллада 5,5 мингдан ортиқ кўчада, 500 мингга яқин хонадонлар, шу жумладан 24 мингдан кам таъминланган оилаларнинг уй-жойларида кенг кўламли ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан биргаликда оилаларда муқаддас қадриятлар, урф одатларимизни асраб-авайлаш, аҳоли, айниқса ёшларда қонунларга ҳурмат, Ватанга садоқат ҳиссини уйғотишга қаратилган тарғибот ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Тадбир давомида шунингдек, ёрдамга муҳтож оилалар аъзоларининг иш билан бандлигини таъминлаш, уларга қўшимча даромад олиш учун фермер хўжаликларининг бўш еридан 20 сотих экин майдони ажратилишида кўмаклашилади.
– Поп туманида 77 та маҳалла бўлиб кам таъминланган оилалар сони 8 минг 882 та, - дейди туман Маҳалла ва Оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Тўлқинбой Эрматов. –Долзарб уч ойлик давомида маҳаллалардаги кам таъминланган оилаларга уйлари деворларини суваш, бўяш, таъмирлаш, томорқалари, кўчаларини ободонлаштиришда ёрдам кўрсатилмоқда.
