Наманганда китобхонлик байрами ўтказилди
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани”да китобхонлик фестивалининг тақдирлаш маросими ташкил этилди.
Фестиваль доирасида “Энг китобхон мактаб”, “Энг фаол китобхон ўқувчи”, “Ижодкор болалар”, “Энг китобхон оила” ва “Энг фаол кутубхоначи” каби йўналишлар бўйича ўтказилган танловларга жами 35 минг 653 нафар иштирокчи қамраб олиниб, 38 нафар ғолиб ва совриндор диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.
Маънавият байрамида сўз олган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева, Наманган вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Исаков нафақат ўқувчи-ёшлар, балки таълимда фаолият кўрсатаётган ҳар бир педагогнинг китобхон бўлиши шарт ва зарур эканини алоҳида таъкидлади.
Дилтортар куй-қўшиқлар ва рақслар тадбирга янада байрамона тантанаворлик бағишлади.
[gallery-20621]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА