Наманганда энг китобхон оила аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон – ёшлар зиё маскани”да “Ёш китобхон оила” танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Жамиятда китобхонлик маданиятини юксалтириш, аҳоли кенг қатламини китоб мутолаасига жалб этиш, шу орқали ёшлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ фазилатларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган танловда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган ёш оилалар иштирок этди.
[gallery-19760]
Бадиий асарлар бўйича савол-жавоб шартлари асосида билим ва салоҳиятини синовдан ўтказган иштирокчилар орасидан Чортоқ тумани Арбағиш маҳалласида яшовчи Маҳаммадазимовлар оиласи биринчи ўринни эгаллади. Янгиқўрғонлик Йўлдошевлар ҳамда мингбулоқлик Исоғалиевлар оиласига кейинги ўринлар насиб қилди.
Маълумот учун. Жорий йилда вилоят бўйича мазкур танловда иштирок этиш истагини билдириб, онлайн рўйхатдан ўтган оилалар сони 12 минг 785 тани ташкил этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА