Наманган гуллар байрамига ҳозирлик кўрмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳрида 22 майдан 5 июнь кунига қадар ўтказиладиган Халқаро гуллар фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Шаҳар кўчаларига экилган миллионлаб турфа гуллар айни пайтда кўркам кўринишга келган.
[gallery-6859]
Наманган азалдан ўзининг атиргуллари билан машҳур. Бежизга гул байрамининг белгиси этиб, айнан қизил атиргул танланмаган. Гуллар шаҳри кўча ва хиёбонларидаги ноёб турдаги атиргулларнинг барқ уриб очилгани кишини беихтиёр самовий ҳислар сари етаклайди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА