Мьянмада вақтли ҳукумат шакллантирилмоқда
Мьянмада ҳарбийлар ҳокимият тепасига келгандан кейин тузилган Давлат маъмурий кенгаши мамлакатда вақтли ҳукумат тузилиши ҳақида эълон қилди, деб хабар тарқатмоқда Синьхуа агентлиги кенгаш чиқарган фармонга таянган ҳолда.
Фармонга кўра, Мьянма қуролли кучлари олий бош қўмондони, Давлат маъмурий кенгаш раиси Мин Аун Хлайн бош вазир бўлади.
Мьянмада ҳарбийлари конституцияга киритилган механизмдан фойдаланиб 2021 йил 1 февралда ҳокимиятни эгаллаб олди. Мамлакат етакчилари қамоққа олинди, парламентга қайта сайланган кўплаб депутатлар вақтинча қамаб қўйилди. Ҳарбийларнинг давлат тепасига келиши билан мамлакатда бир неча ой норозилик намойишлари бўлиб ўтди.