Мьянма геноцид содир этишда айбланмоқда
БМТ Халқаро суди (ХС) Мьянмани Роҳинжа мусулмон озчилиги геноциди учун жавобгар деб эълон қилгандан сўнг Буюк Британия ушбу давлат ҳарбий атташесини мамлакатдан чиқариб юбормоқда, деди ташқи ишлар вазири Эд Милибэнд. Шунингдек, у Лондон мазкур қарорни муҳокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши шошилинч йиғилишини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Милибэнд қўшимча қилишича, Мьянманинг Буюк Британиядаги муваққат ишлар вакили Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилинган. Вазир яқин кунларда “Роҳинжа геноциди”га алоқадор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича қўшимча чоралар кўрилишига ваъда берди.
Аввалроқ БМТ ХС маъқулловчи 9, қарши 6 овоз билан Мьянма геноцид содир этган, дея қарор чиқарган. Бу ушбу одиллик идораси муайян давлатни бевосита геноцидда айбдор, деб топган биринчи ҳолат.
С.Раҳимов, ЎзА