Мутасаддиларга тўхтаб қолган тўқимачилик қувватларига масъулларни бириктириш топширилди
Президент раислигида жорий йилнинг биринчи ярмида эришилган натижалар ва йил якунигача қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Ҳозир 16 та тўқимачилик корхонаси кредитнит қайтариш бўйича суд жараёнлари чўзилаётгани сабабли деярли ишламай турибди. Уларнинг аксарияти янги қувватлар ҳисобланади.
Бунинг оқибатида 5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ва 400 миллион долларлик экспорт бой бериляпти.
Айрим банклар томонидан бундай корхоналар фаолиятини тиклаш бўйича ижобий тажрибалар борлиги қайд этилди.
Масалан, «Тошкент коттон» корхонасига ташқи бошқарув гуруҳи киритилиб, фаолияти тикланган ва бу йил 10 миллион долларлик экспорт қилинган.
Мутасаддиларга қолган корхоналарга масъулларни бириктириб, ишлаб чиқаришни тўлиқ тиклаш топширилди.
ЎзА