МУСТАҚИЛЛИК СОЛНОМАСИ: 2011-2012-йиллар
Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан юртимиз тарихига оид унутилмас воқеа-ҳодисаларни ўзида жамлаган "Мустақиллик солномаси" лойиҳасининг бу галги сони 2011-2012-йилларга бағишланади.
2011 йил Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича Осиё Кубоги-2011 мусобақасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ажойиб ўйин кўрсатиб, мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борди ва бу ўзбек футболи тарихидаги энг юқори натижалардан бири сифатида қайд этилди.
2012 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) фаолиятидаги иштирокини тўхтатди ва ташкилотдан чиқди.
2012 йил Лондон ёзги Олимпиадаси Ўзбекистон терма жамоаси 54 нафар спортчи билан иштирок этиб, 1 та олтин ва 3 та бронза (Артур Таймазов олтин, Ришод Собиров, Аббос Атоев ва Сослан Тигиевлар бронза) медалини қўлга киритди.
Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА