Мустақиллик — биз учун бебаҳо неъмат! (+видео)
Мустақиллик халқимизнинг энг улуғ, энг азиз айёми, эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлидаги барча ютуқ ва муваффақиятларимизнинг асосий манбаидир.
Мустақиллик — ҳар куни, ҳар соат фикр юритиладиган, ҳар дам шукур қилинадиган қадри-шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидай асраб- авайланадиган бебаҳо неъматдир.
Авлодларимизнинг жасорати ва ташаббуси билан, не-не машаққатлар эвазига қўлга киритилган, халқимизга олий ҳуқуқни инъом этган – Мустақиллигимизни асраб-авайлаши, жондек азиз Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
Муҳайё Турдалиева, Дониёр Якубов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА