Мустақиллик байрами шодиёналаридан фоторепортаж
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Янги Тошкентда бўлиб ўтган тантанали маросим юртимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, халқимизнинг бирдамлиги ва эзгу интилишларини яна бир бор намоён этди.
Замонавий меъморий ечимлар асосида барпо этилаётган Янги Тошкентда ўтказилган байрам тадбири ўзининг юксак савияси ва мазмун-моҳияти билан иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.
[gallery-31156]
Маросим давомида миллий анъаналар ва замонавий тараққиёт уйғунлиги, мамлакатимизда кечаётган улкан ўзгаришлар, тинчлик ва фаровонликни улуғловчи саҳна чиқишлари намойиш этилди. Байрам майдонидаги ҳар бир лаҳза, ҳар бир чеҳрадаги қувонч ва ғурур туйғуси фотокамера объективи орқали муҳрланди.
Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА