Мусобақа ғолиблари тақдирланди
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Ёш куч” ўйингоҳида ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ва жамоалари ўртасида футбол бўйича ўтказилган вилоят биринчилиги II лига мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Жорий йилнинг август ойидан буён ўтказиб келинган мусобақанинг саралаш ўйинларида вилоятнинг барча туманларидан 14 та жамоа қатнашди.
Иккинчи лигада Чуст туманини “Чуст” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Наманган туманининг “Тошбулоқ” жамоаси иккинчи, Поп туманининг “Ғурумсарой” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
[gallery-4886]
Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршоев иштирок этди.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА