“Мурувват” уйига мурувват кўрсатилди
«Адолат» социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари томонидан байрам арафасида аҳолига, шу жумладан, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга меҳр-саховат кўрсатиш борасида қатор хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.
Кегайли туманидаги "БийБатир Асқаров" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, партиянинг фаол аъзоси Султон Асқаров ҳомийлигида Чимбой туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида меҳр-муравват, хайр-саховат тадбири амалга оширилди. Жумладан “Мурувват” уйидаги жами 238 нафар ёлғиз қария ҳамда даволанувчилар учун байрам дастурхони ёзилиб, ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.
“Мурувват” уйида яшовчи кекса ёшдагилар кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдиришди. Таъкидлаш жоизки, тадбиркор бугунги кунгача қанчадан қанча инсонларга ёрдам қўлини чўзди. Айниқса, коронавирус пандемияси давридаги хайрли ишлари халқимизга хос бўлган бағрикенглик, юксак инсонийлик фазилатнинг амалдаги намойиши бўлди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА