Мурожаатлар жойида ҳал этилмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан Беруний туманида ўтказилган сайёр қабулда 18 та мурожаат кўриб чиқилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан Беруний туманида ўтказилган сайёр қабулда 18 та мурожаат кўриб чиқилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, Беруний, Амударё, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари аҳолиси билан бевосита очиқ мулоқот руҳида ўтказилган қабул жараёнида 10 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 5 та мурожаат кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди. Қолган 3 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Бунда асосан фуқаролик олиш, биометрик паспорт расмийлаштириш масалалари, ички ишлар, терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларидан норозилик билан бир қаторда соҳа ходимларига миннатдорчилик ҳам билдирилди.
Тадбир давомида 16 ёшга тўлган 8 нафар ёшга фуқаролик паспорти топширилди.
Сайёр қабул доирасида Беруний тумани 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқаро Г.Утемуратовага ногиронлик аравачаси совға қилинди. Бундан ташқари, ҳудуддаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.