Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Тоғаев Денов туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга қонуний ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
[gallery-21482]
Жараёнда фуқароларнинг нафақа тайинлаш, тиббий-ижтимоий муассасаларга йўлланма олиш, даволаниш учун моддий ёрдам, ишга жойлашиш, реабилитация техник воситалари ва протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминланиш каби масалаларга доир 40 га яқин мурожаати тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари белгиланди.
Сайёр қабул давомида мурожаатларнинг 11 таси ўз ечимини топган бўлсада, ҳал этилиши муддат талаб этиладиган масалалар бўйича мутасаддиларга топшириқ берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА