Мурожаатлар ижобий ҳал этилди
Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнорахон Абдувоҳидова фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаммоларини бартараф этиш борасида самарали фаолият юритмоқда.
Балиқчи тумани Адолат маҳалласида яшовчи Ж. Ш. Омбудсманнинг вилоятдаги минтақавий вакилига мурожаат қилиб, онаси инсульт бўлганлиги, бир неча йиллардан буён ҳаракати чекланганлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги сабабли унга ногиронлик аравачаси олишга ёрдам кўрсатилишини сўраган. Мурожаатчи оиласининг шароити оғирлигини, бир неча йиллардан буён аравача олиб беришга имкон қилолмаётганлигини, ногиронлик аравачаси берилишини сўраб, туман масъулларига мурожаат қилганлиги, бироқ натижа бўлмаганлигини маълум қилган.

Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан мурожаатчининг онаси Б.Ж.га ногиронлик аравачаси берилди.
Шунингдек, мазкур маҳаллада яшовчи, “Аёллар дафтари” га киритилган 3 нафар фарзанднинг онаси И.Б. ҳам Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакилига мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи мавсумий ишларни бажариб, оилани боқиб келаётгани, қизлари 1- гуруҳ ногирони А.З.га ногиронлик аравачаси олиб беришга имкон қила олмаётганликларини айтиб, аравача олишда кўмаклашишни сўраган.
Омбудсманнинг минтақавий вакили кўмаги билан 1- гуруҳ ногирони З.А.га ногиронлик аравачаси, бундан ташқари, шу маҳаллада яшовчи яна бир ногирон фуқаро З.Б.га қўлтиқтаёқ берилди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА.