Муборак ИЭС модернизация қилинади
Ўзбекистон делегациясининг Сеулда бўлиб ўтган қайта тикланувчан энергетика бўйича саккизинчи халқаро конференцияда доирасида мазкур ҳужжатни имзолашга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Корея Энергетика агентлиги (KEA) ва Кореянинг SK Engineering & Construction (SK E&C) компанияси ўртасида Муборак ИЭСни модернизация қилиш лойиҳасини техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш бўйича ўзаро англашув тўғрисидаги меморандум имзоланди. Бу ҳақида вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон делегациясининг Сеулда бўлиб ўтган қайта тикланувчан энергетика бўйича саккизинчи халқаро конференцияда доирасида мазкур ҳужжатни имзолашга эришилди.
Меморандум шартларига кўра, лойиҳа ТИА ва аудит натижаларига асосан Корея томони ТИА ни ишлаб чиқиш, унга сармоя киритиш ва молиялашда иштирок этишга, шунингдек, давлат-хусусий шериклиги асосида Муборак ИЭСни бошқариш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.

SK E&C компанияси Корея Республикасида ҳажмига кўра, учинчи бўлган (Samsung ва LG Group дан сўнг), йилига 213 млрд. АҚШ долларига тенг айланмага ва 2018 йил якунлари бўйича 23,8 млрд. АҚШ доллари миқдорида соф фойдага эга SK Group компанияси таркибига киради.
Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги томонидан мамлакатни 2030 йилгача ёқилғи-энергетик таъминоти концепцияси доирасида қайта тикланувчан энергетика соҳасида йирик объектларни, АЭС, янги энергия самарали буғ-газ қурилмаларини қуриш, шу билан бирга, мавжуд объектларни модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси кўзда тутилган.
Бунинг натижасида Ўзбекистон энергетикаси генерацияланувчи қувватларни диверсификация қилиш, энергия таъминотини кўпайтириш, шу жумладан, 2018 йил кўрсаткичларига нисбатан электр энергия ишлаб чиқаришни қарийб 93 фоизга ошириш (121 млрд. кВт⋅с гача) ҳисобидан мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш имкониятига эга бўлади.