МРБ ходимларни истеъфога чиқармоқчи
АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ҳамма ишчилардан истеъфога чиқишини сўради. “Wall Street Journal” расмийларга таяниб ёзишича, муассаса ходимларига товон тўлаш таклифини киритган.
Январь ойи охирида NBC телеканали Президент Дональд Трамп маъмурияти ўз ихтиёри билан истеъфога чиқишга рози бўлган давлат хизматчиларига саккиз ой давомида ишсизлик нафақаси таклиф қилаётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Федерал амалдорларнинг қарийб ўн фоизи ушбу таклифни қабул қилиши натижасида ҳукумат миллиардлаб долларни тежаб қолиши кутилаётгани маълум қилинган.
Хуллас, МРБ мазкур ташаббус доирасида ходимларга ишдан бўшаса, тахминан саккиз ойлик маош ва нафақа олиши мумкинлигини айтган биринчи разведка агентлигига айланди.
МРБ директори маслаҳатчиси Жон Ретклифф айтишича, агентлик шартли таклиф олган ёш ходимларни ишга олишни ҳам тўхтатган. Агар номзод департаментнинг янги мақсадлари йўлида, масалан Хитойга қарши курашиш учун зарур тажрибага эга бўлмаса, айни таклиф ҳам бекор қилиниши мумкинлиги қўшимча қилинган.