Москвада довул. Икки киши ҳалок бўлди
Россия пойтахти Москва шаҳрида довул кўтарилиб, икки инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Ҳодиса оқибатида 10 дан зиёд киши жабрланди.
“AзерТAЖ” хабарига кўра, 10 магнитудали тўфонда шамолнинг тезлиги 25 м/с га етган. Туш пайти ҳаво 24 даражагача қизиган, момақалдироқдан сўнг симоб устуни кўрсаткичи 9 даражага тушган.
Фавқулодда хизмат маълумотида келтирилишича, Москва шимолида бўрон пайти дарахт шохи синиб, ўтиб кетаётган одамни босиб қолган. Шаҳар марказида эса искала қулаши ортидан яна бир киши ҳалок бўлган. Кучли шамол трамвайлардан бирининг ойнасига шикаст етказиб, металл қатламни юлиб кетган. Натижада икки йўловчи жароҳат олган.