Москвада барча оммавий тадбирлар бекор қилинди
“Тренд” хабар беришича, Москвада дам олиш кунларига белгиланган барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.
Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
– Дам олиш кунлари Москвадаги барча спорт, маданий ва бошқа оммавий тадбирларни бекор қилишга қарор қилдик. Ушбу чорани тўғри тушунишингизни сўрайман, – деб ёзган Собянин.