Мўл ҳосилга замин ҳозирланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шу кунларда қишлоқ хўжалигида қишки юмушлар айни авж паллада. Ҳар бир фурсатни ғанимат билган деҳқонлар агротехник тадбирларни муддатида амалга ошириб, мўл ҳосилга замин яратмоқда. Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Уйчи туманида бўлиб, дала ишларини кўздан кечирди.
Дастлаб дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Наманган илмий тажриба станциясига қарашли ер майдонларида ғалла парвариши ҳолати кўздан кечирилди. Экинни суғориш, дала қирғоқлари, йўл бўйларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Сўнг “Зарбол Навоий” СИУ, “Уйчи миришкор қаноти”, Р.Раҳимов, А.Эгамбердиев номли ММТПлар ҳудудларидаги фермер хўжаликлари ғаллазорлари ўрганилди.
Маълумот тариқасида айтиш керак, жорий йилда туманда 6 минг 385 гектар ер майдонида ғалла парваришланмоқда.
Туманнинг 2-сектор ҳудудидаги “Зарбол Навоий” СИУда жойлашган “Ёрқўрғон ободончи” фермер хўжалигида ғаллага чилла суви бериш ҳамда майдонларни ғўзапоядан тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. “Умрзоқов Жаҳонгир” фермер хўжалигида ғаллага чилла суви бериш билан бирга, ариқлар чопиб, тозаланмоқда. 1-сектор ҳудудидаги “Норин гавҳари” фермер хўжалиги дала майдонларида эса шудгорлаш ишлари давом этяпти. “Қаҳрамон чинори” фермер хўжалигида 2025 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларига маҳаллий ўғит жамғариш ишлари намунали ташкил қилинди. “Ровот файз барака” фермер хўжалигида ички ариқларни бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. “Бирлашган Деҳқонобод” ММТПда жойлашган “Бахтиёр” фермер хўжалигида ҳам шудгорлаш, ғалла майдонларини ғўзапоядан тозалаш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, Туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси ҳамда Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан ариқларни механизм ёрдамида тозалаш, дала четлари, йўлларни тартибга келтириш ишлари амалга оширилаётган бўлиб, ишчи гуруҳ жараённи кўздан кечирди.
[gallery-21446]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА