Моҳир стритболчилар Нукусда аниқланди
Нукусда Беш ташаббус олимпиадаси доирасида спортнинг стритбол тури бўйича йигитлар ўртасида финал босқичи “С” лига мусобақаси бўлиб ўтди.
Баҳсларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 225 нафар маҳалла ёшлари ғолиблик учун беллашди.
[gallery-9911]
Мусобақада 16-21 ёш босқичида биринчи ўринни Тошкент вилояти, иккинчи ўринни Навоий вилояти, учинчи ўринни Сирдарё вилояти, 22-26 ёш босқичида биринчи ўринни Тошкент вилояти, иккинчи ўринни Андижон вилояти, учинчи ўринни Навоий вилояти, 27-30 ёш босқичида биринчи ўринни Наманган вилояти, иккинчи ўринни Андижон вилояти, учинчи ўринни Жиззах вилояти жамоалари эгаллади.
Мусобақа ғолибларига диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА