Михаил ВОЖДАЕВ: Маҳалла – ноёб бошқарув институти
“Фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини сифатида маҳалла институтининг оилаларни мустаҳкамлаш ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашдаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси, Россия ҳамкорлик фонди (“Россотрудничество”)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Михаил Вождаев ҳам сўзга чиқиб, жумладан, шундай деди:
– Маҳалла ноёб бошқарув институти ҳисобланади. Маҳаллалардаги қадриятларни сақлаб қолиш муҳити бошқа давлатларда учрамайди.
Ушбу институтнинг ўзига хос хусусиятларини илмий жиҳатдан ўрганиш ва Ўзбекистон тажрибасини бошқа давлатларга тарғиб этиш керак.
ЎзА