Мисрлик олим Навоий вилояти ҳокимига маслаҳатчи бўлди
Миср Араб Республикаси Чўл тадқиқотлари маркази (Desert Research Center — DRC) Экология ва қурғоқ ҳудуд деҳқончилиги бўлими профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Аҳмад Абд Эл-Ати Навоий вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси сифатида иш бошлади.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур келишув Навоий вилояти ҳокимининг Миср Араб Республикасига ташрифи доирасида эришилган келишувлар асосида амалга оширилган.

Аҳмад Абд Эл-Ати вилоятда маҳаллий мутахассисларга чўлланишга қарши курашиш, яйловлардан оқилона фойдаланиш бўйича илмий-амалий тажрибаларни ўргатиб, чўл ҳудудларини ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик учун озуқа базасини ривожлантириш йўналишларида иш олиб боради.
А.Бўриев, ЎзА мухбири