Мингбулоқнинг тилни ёрар қовунлари
Наманган вилояти Мингбулоқ тумани, хусусан, Алами қишлоғининг тилни ёрар оби-новвот, шакар палак, кўкча, бўри калла, кампир чўпон, кузги қовунлари азалдан машҳур бўлган.
Жаҳон миқёсида оладиган бўлсак, энг маззали қовунлар айнан Ўзбекистонда етиштирилар экан. Халқ селекциясида қовуннинг 150 дан ортиқ нави яратилган.
[gallery-8253]
Қовун экини ўсув даврида 5–6 бор суғорилади. Эрта ҳосил олиш учун иссиқхонада ёки очиқ далада плёнка остида экиб етиштирилади. Бунда ҳосил очиқ даладагидан кўра 15-20 кун эртароқ пишиб, етилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА