Мингбулоқда янги текстиль корхонаси иш бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимиз бўйлаб байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда жойларда янги ижтимоий объектлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш субъектлари фойдаланишга топширилмоқда. Наманган вилояти Мингбулоқ тумани "Меҳнатобод" маҳалласида қуриб битказилган “Art Soft Gigant” текстиль корхонаси шулардан бири.
33 млрд. 240 млн. сўмлик ушбу лойиҳага кўра 200 та иш ўрни яратилди. Корхона йилига 3 млрд. 800 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга ва тайёр маҳсулотлар тўлиқ экспортга йўналтирилади.
Корхонанинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдураззоқов иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган сурат), ЎзА