Миллий гвардия куни нишонланди
Нукусда 4 август Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топган кун муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев сана муносабати билан соҳа вакиллари ва фахрийларни қутлаб, уларнинг машаққатли, шу билан бирга, шарафли хизматида зафарлар тилади.
Сўнгги йилларда юртимиз тинчлигини сақлашда фаолият олиб бораётган Қуролли кучлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралар ишларини тубдан ислоҳ қилиш, бу йўлда фидокорона меҳнат қилаётган соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини янада ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Албатта, бу амалга оширилаётган ишларнинг барчаси юртимиз тинчлиги, жамиятда тартиб-интизом ҳукм суришини, энг асосийси, фуқароларимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлашга қаратилган.

Тадбирда соҳа фидойиларига кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар, ҳарбий унвонлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.