Миллий акция байрамга айланиб кетди
Тошкентда ўтаётган “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” миллий акцияси давом этмоқда.

Акция доирасида ташкилотчилар томонидан қувноқ викторина ўтказилиб, саволларга жавоб берган билимдон иштирокчиларга совға-саломлар улашилди.
– Одамлар ўз келажагига бефарқ эмас, – деди Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова. – Ҳаво совуқ бўлса ҳам одамлар тадбирда фаол иштирок этмоқда. Халқимиз ҳар доим ўз келажаги учун қайғурган. Бугунги акцияда қатнашаётган одамларимиз кайфиятидан англашимча сайлов куни ҳам фуқароларимиз ана шундай фаол бўлади. Янги Ўзбекистоннинг янги сайлови кўтаринки ва адолатли ўтиши, энг муносиблар танланишига ишонаман.

– Сайлов менинг ҳаётимда жуда муҳим, – деди Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Темур Копадзе. – Чунки мен фуқаро сифатида юртимиз тараққиёти учун масъулман. Шу боис сайловларда қатнашиб, порлоқ келажагимиз учун овоз берамиз.
– Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, – деди пенсионер Ойша Ҳакимова. – Бугунги тадбир каттаю кичикка бирдек завқ улашаяпти. Ёшлар қўлида юртимиз байроғини кўтарган ҳолда рақсга тушмоқда. Ҳово совуқ бўлса-да, ҳеч кимнинг бу ердан кетгиси келмаяпти. Эсдаликка суратга тушиб, таниқли санъаткорлар билан биргаликда қўшиқ айтмоқда.