Миллат етакчиси қандай бўлиши керак?
1971 йил 7 мартда Бангладеш миллатининг отаси Бангабандҳу Шайх Мужибур Раҳмон томонидан ирод қилинган нутқ UNESCO томонидан жаҳон ҳужжатли мероси сифатида эътироф этилган ва Жаҳон хотираси реестрига киритилган. Ушбу маъруза халқни озодликка, миллат мустақиллиги учун курашга ундаган. Дунёнинг энг буюк етакчилари қаторида эътироф этиладиган Бангладеш миллати отаси мамлакатни шу ой мустақилликка олиб чиққан. Дарвоқе, сиёсатчининг ўзи ҳам 17 март санасида туғилган.
Ушбу тарихий сана муносабати билан Тошкентдаги Бангладеш элчихонаси биносида Фавқулодда ва мухтор элчи Муҳаммад Монирул Ислом бошчилигида “Миллатни барпо этишда етакчининг ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда республикамизнинг қатор олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари қатнашди.

Учрашув давомида миллат отасининг қийин вазиятда халқни бирлаштира олиш, ўз ҳаракатига ишонтириш маҳоратига урғу берилиб, ўша тарихий нутқ ҳақида батафсил маълумот берилди.


С.Поёнов, ЎзА