МИБ: Қибрайда олиб борилган тушунтириш ишлари ўз самарасини берди
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминотини таъминлаш Бюро органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздорУ.А.дан ундирувчи А.А.нинг фойдасига 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор У.А. билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, ундирувчи А.А.га жами 397 млн сўмлик алимент пуллари тўлаб берилди.
Яна бир шундай ҳолатда, МИБ Қибрай туман бўлими ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан қарздор А.Т. ҳисобидан ундирувчи Л.Т.нинг фойдасига 1/2 қисми миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро варақасига асосан ундирувчи Л.Т.нинг фойдасига 138 млн. сўм алимент пуллари олдиндан ундириб берилди.
Мазкур ижро ҳаракатлари натижасида вояга етмаган фарзандларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, суд ҳужжатининг ижроси амалда таъминланди.