МИБ: ўзбошимчалик билан қилинган қурилиш ташвиш келтиради
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди томонидан берилган ижро варақасига асосан жавобгар К. Т. томонидан ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойни бузиш белгиланган эди.
Мазкур ижро ҳужати Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасининг Давлатобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва қонунчиликка кўра, ижро ҳаракатлари бошланган.
Жавобгарга қарорни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддат берилган. Бироқ бу муддат давомида 50 квадрат метр ер майдонида қурилган енгил типдаги бино ихтиёрий равишда бузилмаган.

Шундан сўнг давлат ижрочилари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Натижада ўзбошимчалик билан қурилган бино мажбурий тартибда бузилиб, ер майдони дастлабки яроқли ҳолатига келтирилди. Ижро ҳужжати амалда тамомланди.
– Фуқаролар, хусусан тадбиркорларимизга шуни эслатиб ўтамизки, ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар қонунчиликка зид ҳисобланади ва уларни бартараф этиш белгиланган тартибда амалга оширилади, – дейди МИБ Давлатобод туман бўлими бошлиғи Қобилжон Арслонов. – Бинобарин, “Қонун устуворлиги – адолат мезони” тамойилидан келиб чиққан ҳолда бюро органлари томонидан суд қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши таъминланмоқда, – дейди Мажбурий ижро бюроси Чуст туман бўлими бошлиғи Акмал Икромов. – Шу ўринда фуқаролардан ер майдонларидан фойдаланишда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА