МИБ: мулк банк ҳисобига ўтказиб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Поп туман бўлими томонидан қарздорликни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тегишли чоралар кўриб келинмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Поп туман бўлими томонидан қарздорликни мажбурий тартибда ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тегишли чоралар кўриб келинмоқда.
Хусусан, бўлим иш юритувида Чуст туманларо иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан «Ўзагроэкспортбанк» АТБ манфаатига “MILL FOOD” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Abbos Oydin-Islom” жамиятидан 494272,69 АҚШ доллари, яъни 5 млрд. 091 млн. сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш белгиланган.
Бўлим давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилиниб, томонларга юборилган. Шунингдек, қарздорликни бартараф этиш учун жамиятларга ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, бундан тўғри хулоса қилинмагани сабабли ижро ҳаракати жамият тасарруфидаги автомобилларга газ қўйиш шохобчасига қаратилган.
Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга тегишли автомобилларга газ қуйиш шохобчаси хатланиб, 5.997.705.672 сўмга баҳоланган ва савдога чиқарилган. Аммо, савдо якуни бўйича мулк сотилмаганлиги сабабли манфаатдор банк балансига ўтказилиб берилди.