МИБ кўмагида 1019 та оила яраштирилди
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан вояга етмаган шахсларни моддий таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, алимент пулларини ўз вақтида ундириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Андижон валояти бошқармаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, 2021 йилда ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш доирасида 1019 та оила яраштирилган. Ишсизлиги туфайли алимент пулини тўлолмай келаётган 820 нафар қарздор оталар ишга жойлаштирилган. 24 186 нафар ундирувчига алимент пуллари учун алоҳида банк пластик картаси очиб берилган. Шунингдек, 662 нафар қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилган, 35 нафар қарздорга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА