МИБ ходими қарздан қутилишимга ёрдам берди
Мажбурий ижро бюроси органларига аҳоли ва юридик шахслардан фойдаланилган энергия ресурслари учун вужудга келган ҳамда суд ҳукми билан ижрога чиқарилган бошқа қарзларни ундириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, бу борада фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш вазифаси юклатилган.
Мажбурий ижро бюроси органларига аҳоли ва юридик шахслардан фойдаланилган энергия ресурслари учун вужудга келган ҳамда суд ҳукми билан ижрога чиқарилган бошқа қарзларни ундириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, бу борада фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш вазифаси юклатилган.
Шу мақсадда ҳудудларга бириктирилган давлат инспекторлари фаолиятида фойдаланилган энергоресурс ёки бошқа коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш имкониятига эга бўлмаган, кам таъминланган оилалар ҳам учраб турибди. Нима қилиш керак?! Ҳақиқий ҳолатни, ночор оиланинг аҳволини кўра била туриб, унинг бисотидаги битта телевизори, қўр сифатида амаллаб боқиб турган бирорта бузоғи ёки музлатгични (агар бор бўлса) мусодара қилиш керакми? Тўғри, қарз ундирувини қарздорнинг мол-мулкига қаратиш амалиёти тегишли қонунларда белгилаб қўйилган. Лекин жамиятда ёзилган қонунлар билан бир қаторда ёзилмаган, инсонпарварлик, ўзаро меҳр-мурувватлилик тамойилларига таянадиган қонуниятлар ҳам борки, айниқса, бу ўзбек халқининг миллий қадриятларига пойдевордир. Қолаверса, мажбурий ижро бюроси жазоловчи орган эмас ва Президентимизнинг халқни рози қилиш ғояларини амалда рўёбга чиқарадиган давлат идораларидан биридир.
Шу нуқтаи назардан Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган эзгу ташаббус диққатга сазовор. Ўз самарасини бераётган мазкур ташаббусга кўра Бюронинг шаҳар ва туманлар бўлимларининг давлат инспекторлари ўзларига бириктирилган маҳаллаларда хизмат вазифаларини адо этиш асносида кам таъминланган, боқувчи йўқ, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор оилалар холидан хабар олиб, уларнинг коммунал тўловлардан бўлган қарздорликларни бартараф этиш бўйича алоҳида иш ташкил қилмоқда. Бу борада улар халқимизнинг азалий қадрияти – саховатпешалик фазилатига таянган ҳолда жойларда фойдаланган неъматлари учун тўловга қурби етмай турган оилаларнинг қарзларини бартараф этишга тадбиркор ва ишбилармонларнинг ҳомийлик ёрдамларини жалб этмоқда.
Янгиқўрғон туманининг Қандиён маҳалласида яшовчи Н.Кароматова оиласи маҳалла аҳлининг доимий меҳр-мурувватидан баҳраманд бўлиб келаётганига қарамай, фойдаланган энергия ресурслари учун тўловларга қўли қисқалик қилиб қолди. Оиланинг биргина табиий газдан қарзи 300 минг сўмга етиб қолибди. Ушбу ҳудуд бўйича давлат инспектори олиб борган тушунтириш ишлари натижасида тадбиркор Х.Маъмуров хонадоннинг қарзини ёпиш учун беминнат 400 минг сўм тўлов қилиб, хонадон соҳибига тўлов квитанциясини тақдим этди.
М.Абдуллаева Косонсой туманининг Навоий маҳалласида истиқомат қилади. Тақдир тақозоси билан фарзанди ногирон бўлиб, тўшакка михланиб қолган. Моддий жиҳатдан бироз ёрдамга муҳтож бўлиб, электр энергиясидан қарзи кўпайиб кетган мазкур хонадонга Бюро туман бўлими давлат инспекторининг кириб келиши билан муаммо юзага чиқди ва инспектор дарҳол унга ечим излади. Натижада маҳалла фаолларининг ҳамжиҳатлигида оиланинг қарздорлиги бартараф этилди.
– Тўғриси, электр энергиясидан қарзимиз тўпланиб қолган, “МИБ” чилар келиб қолишидан, қарз устига яна жарима тўлашдан қўрқиб, тўлаш чораси ҳақида ўйлаб юрувдим, – дейди М.Абдуллаева. – Ҳадикларим акси бўлиб МИБ ходими қарздан қутилишимга ёрдам бергани бу ташкилот тўғрисидаги фикрларимни бутунлай ўзгартириб юборди. МИБ ходимидан ва маҳалламиз аҳлидан миннатдорман.
Бюронинг Косонсой тумани бўлими томонидан ҳар бир маҳаллада мана шундай эҳтиёжманд оилаларга ҳомийлик асосида ёрдам кўрсатилмоқда. Жумладан, Равот маҳалласида истиқомат қилувчи М. Абдуллаев, Ҳуррият маҳалласида яшовчи Котибовлар хонадони ҳудуд инспекторлари томонидан уюштирилган ҳомийлик ёрдамлари билан электр энергиясидан тўпланиб қолган қарздорликдан фориғ бўлди.
Наманган шаҳрининг Орзу маҳалласи Янгиобод кўчасида истиқомат қилувчи А.Собиров оиласи рўзғордан орттириб, коммунал тўловларга етказа олмай келаётган оилалардан бири. Ҳудудга бириктирилган давлат инспектори ҳар гал оиланинг аҳволини кўриб, “Ҳа майли, кейинги сафар тўларсизлар”, деб кетаверар эди. Охир-оқибат мазкур хонадоннинг табиий газдан қарздорлиги 700 минг сўмга бориб қолди. Бюро ташаббу
си билан айнан аҳолининг ушбу қатламига кўрсатилаётган ёрдам туфайли хонадон аъзолари ҳам қарздорликдан қутилди. Бюронинг Наманган шаҳар бўлими давлат инспектори томонидан маҳалла фаоллари билан ўтказган йиғилиши, ушбу оилага ёрдам кўрсатилиши ҳақидаги фикр-мулоҳазалари бесамар кетмади. Оиланинг табиий газдан бўлган 700 минг сўм қарзи ҳомийлик асосида тўлаб берилди.
Худди шунингдек, Чортоқ туманининг Дилшод маҳалласида истиқомат қилаётган У.Маҳмудов, Чуст туманидаги Пансада маҳалласида яшовчи С.Ҳамидов каби эҳтиёжманд оилаларнинг коммунал хизматлардан тўпланиб қолган қарзлари ҳам ҳудуд инспекторларининг ташкилотчилик саъй-ҳаракатлари воситасида бартараф этилди.
Мажбурий ижро бюросининг бу каби эзгу ташаббуси вилоятнинг барча туманларида кенг қулоч ёймоқда.