МИБ: фуқаро ишга жойлашди
Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг 2025 йил 15 август кунги суд буйруғига асосан жавобгар Кегейли тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига фуқаро Г.А.ни фаррош лавозимига ишга жойлаштириш мажбурияти юклатилган эди.
Аммо, жавобгар томонидан ушбу суд буйруғининг ижроси таъминланмаган. Бундан норози бўлган фуқаро Г.А. мазкур суд буйруғининг ижросини таъминлаб беришни сўраб, Мажбурий ижро бюроси Кегейли туман бўлимига мурожаат қилади.
Бўлим ходимлари томонидан жавобгар ташкилот раҳбарига ижро ҳужжати ижросини таъминлаши лозимлиги, ижрони таъминламаслик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида тушунтириш ишлари олиб борган. Натижада фуқаро Г.А. Кегейли тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбарининг буйруғига асосан ишга жойлашди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири