МИБ Бўстонлиқдаги 17 гектар бўлган нотурар бинони сотувга қўймоқда
Бўстонлиқ туманида фаолият юритувчи қарздор "A.C.T" МЧЖ ундирувчи давлат фойдасига фаолияти давомида солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан 1 миллиард сўм солиқ қарздорлиги юзага келган.
Мажбурий ижро бюросининг Бўстонлик туман бўлими иш юритувига Бўстонлик туман солиқ инспекциясининг қарорига кўра, қарздорликни МЧЖдан ундириш тўғрисидаги қарор ижро этиш учун юборилган бўлиб, МЧЖга тегишли бўлган нотурар бино иншоотига қаратиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.
МЧЖ масъуллари келгусида қарздорликни бартараф қилмаган тақдирда, кўчмас мулклари хатланиб, реализация қилиниши ҳақида огоҳлантирилган. Қарздорликни бартараф этиш учун берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф этилмагани сабабли ижро ҳаракатларига киришилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли майдони 17 гектар бўлган нотурар бино иншоотлари хатланиб, аукцион савдоларида сотиш учун буюртма берилиши таъминланди.
Ҳозирда ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Дилдора ДЎСМАТОВА,
ЎзА