Мевалар мағзидан – мўмай даромад
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Тошкент маҳалласида жойлашган “Шакар бодом” оилавий корхонаси ўрик, бодом, олхўри каби данакли мевалар мағзи, узум, олма уруғи қайта ишланади. Мағиздан олинадиган мойлар парфюмерия саноатида кенг қўлланилади.
Корхона йилига 1000 тонна маҳсулотни қайта ишлаш, саралаш ҳамда қадоқлаш қувватига эга. Бу ерда 15 нафар доимий, 50 нафар мавсумий ишчи меҳнат қилмоқда.
[gallery-31536]
Ўтган йили 850 минг АҚШ долларилик маҳсулот Туркия ва Европа давлатларига экспорт қилинган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткични 1 миллион долларга етказиш кўзда тутилган.
Таъкидлаш керак, туманда жорий йилда 168 миллион 470 минг АҚШ долларилик экспорт амалга оширилди. Жараёнда “Рунамтекс”, “Оқтош текстиль”, “Дилрабо СДА”, “Ифтихор кийим саноат”, “Сардор, Баҳром ЗОО” МЧЖ каби корхоналар улуши катта. Улар қаторига “Шакар бодом” оилавий корхонаси ҳам қўшилиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, иш ўринларини кўпайтиришни қамраб олган янги лойиҳаларни тайёрламоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА