Хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Бухоро вилояти бошқармасига қарашли Бухоро ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар “Ғамхўрлик” марказида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими томонидан пресс-тур ташкил этилди.
Айни пайтда марказда 298 нафар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс яшаб келмоқда.
Жорий йилда вилоятдаги мутасадди корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган профилактик тадбирлар доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож 294 нафар хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга тегишли тавсиялар берилди.
Марказда истиқомат қилаётган хотин-қизларни меҳнатга жалб этиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳрида фаолият юритаётган 3 та корхона билан тузилган шартномалар асосида 70 нафар хотин-қиз касаначиликка жалб этилди.
[gallery-31537]
Шунингдек, марказда қуёнчилик, паррандачилик, чорвачилик, гулчилик ва қўзиқорин етиштириш йўналишларида тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилиб, 17 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
Марказ маъмурияти томонидан васийликка олинган аёлларнинг доимий яшаш манзилларига борилиб, уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан суҳбатлар ўтказилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА