Мен ўз маҳалламда овоз бердим! Сиз-чи?!
Бугун эрта тонгдан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сирдарё вилояти бошқармаси, унинг туман ва шаҳарлардаги бўлимлари жамоалари ҳамда вилоятнинг барча 239 та маҳалласининг "Маҳалла еттилиги" аъзолари сайлов жараёнларида фаол иштирок этишмоқда.
Бошқарма бошлиғи Уйғун Ҳотамов ҳам Боёвут тумани “Сармич” маҳалласидаги 36-умумтаълим мактабида ташкил этилган 79-сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари номзодларига овоз берди.


–Сирдарёда мавжуд маҳаллаларда муҳим сиёсий тадбир, сайлов жараёнларига қизғин ҳозирлик кўрилган,–дейди Уйғун Ҳотамов. – Буни сайловга келаётган сайловчилар билан суҳбатлашиб, улар сўзидан, юз ифодасидан билсангиз бўлади. Ишонамизки, биз овоз берган номзодлар ишончимизни оқлайди, юрт тараққиёти йўлида астойдил меҳнат қилишади.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири