“Мен ғолибман” шиори остида 5000 қадам
Шу кунларда барча ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан турли маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва спорт мусобақалари ташкил этилмоқда
. Навоий вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан Навоий шаҳри марказида ўтказилган "Мен ғолибман" шиори остида 5000 қадам юриш марафони ана шундай тадбирлардан биридир.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган марафонда иштирокчилар Навоий шаҳар “Фарҳод” маданият саройидан Навоий темир йўл вокзалигача бўлган масофани босиб ўтди. Қарийб 1000 нафарга яқин ҳарбийлар ва Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ўқувчилари иштирок этган тадбирда ҳарбий томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Абдували Бўриев, ЎзА