“Men G‘olib” югуриш мусобақаси бошланди
Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон” боғида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳамда куч тузилмалари ўртасида шоссе югуриш бўйича оммавий спорт тадбири – “Men G‘olib” югуриш мусобақаси старт олди.
Унда ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, миллий ва махсус олий ўқув юртлари курсантлари, ёшлар ҳамда спортга бефарқ бўлмаган аҳоли вакиллари 3 ва 10 км. масофада югуришмоқда.

Маълумот ўрнида, “Men G‘olib” шиори остида ватанпарварлик руҳидаги оммавий югуриш мусобақасининг 10 километр масофа учун вақт лимити 1 соат 20 дақиқа, 3 километрлик йўналиш учун эса 20 дақиқа этиб белгиланган.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА