“Мен Ғолиб” оммавий югуриш марафони ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Мен Ғолиб” оммавий югуриш марафони ташкил этилди.
Давлатобод туманидаги Янги шаҳарчадан старт олган марафон аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни спортга кенг жалб этиш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш ҳамда аждодлар хотирасига эҳтиром кўрсатиш мақсадида ўтказилди.
Марафонда 3 минг 250 нафардан ортиқ иштирокчи — куч тузилмалари ходимлари, таълим муассасалари талабалари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
[gallery-29336]
Тадбир якунида юқори натижа қайд этган иштирокчилар тақдирланиб, ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, спортга бўлган қизиқиши ва фаоллиги билан ажралиб турган ёшлар алоҳида эътироф этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА